Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Тунги жанжалкаш жазосини олди

Тунги жанжалкаш жазосини олди

06 май 2020, Среда
505
0

 Жорий йилнинг 4 май куни соат 23:50 ларда Мирзачўл тумани, Ғалаба маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 2005 йил туғилган Х.В. номаълум фуқаронинг маст ҳолатда фуқароларнинг тинчлигини бузаётгани ҳақида ҳудуд профилактика инспекторига хабар берди.

Мурожаатга асосан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ходимлари айтилган манзилга борганида Пахтазор маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1998 йил туғилган Э.Ш.нинг тиббий ниқобсиз, карантин қоидаларини бузиб, маст ҳолатда бақир-чақир қилиб, фуқароларнинг тунги дам олиш маромини бузаётгани аниқланди.

Ҳуқуқбузар шунингдек, ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан майда безорилик ҳаракатларини давом эттирган.  

Қонунбузарнинг ушбу ҳаракати Мирзачўл туман маъмурий судида кўриб чиқилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар