Автомашина бетон тўсиққа урилди
Шу йилнинг 5 май куни 16:50 лар атрофида Шароф Рашидов тумани, Ҳайробод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Термиз” М-39 йўлининг 997 километирида йўл-улов ҳодисаси содир бўлди.
Бухоро вилояти, Вобкент туманида истиқомат қилувчи 1980 йил туғилган фуқаро Х.С. “ISUZU” русумли автомашинасини Тошкет-Термиз йўналишида бошқариб кетаётиб руль бошқарувини йўқотган. Натижада автоулов йўл четидаги бетон тўсиққа урилган.
Ҳайдовчи ўнг оёқ болдир суягининг синиши ташҳиси билан шифохонага ётқилизган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати
Муҳокама қилиш
Тавсия этамиз:
Изоҳ (0)