Гиёҳванд экинларни парваришлаётганлар ушланди
Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани Раваллиқ маҳалласида ўтказилган “Қорадори – 2020” тадбири давомида ички ишлар органлари ходимлари шу ҳудудда яшовчи, 1975 йилда туғилган Ғ.Ж. 8 туп кўкнори ва 1 туп марихуана экиб, парваришлаб келаётганлигини аниқладилар.
Худди шундай, Ғаллаорол тумани, Саврук маҳалласида яшовчи, 1962 йилда туғилган З.Н. 5 туп кўкнори экиб, парваришлаган. Ҳар икки ҳолат бўйича тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати
Муҳокама қилиш
Тавсия этамиз:
Изоҳ (0)