Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Тутларнинг икки оёқли кушандалари

Тутларнинг икки оёқли кушандалари

07 май 2020, Четверг
153
0

 Жиззах вилоятининг Зарбдор туманидаги “Зафарбек Жавлонбек даласи” фермер хўжалиги раиси, 1993 йилда туғилган Ф.М. “касалланди” деган изоҳ билан ўз хўжалигидаги 402 туп тутни ноқонуний кесганлиги аниқланди. Туман экология бўлимининг маълумотига кўра, нобуд қилинган дарахтларнинг 260 тупи ҳеч қандай касалликка чалинмаган. Мутахассислар ўсимлик дунёсига 106 миллион 415 минг 600 сўмлик зарар етказилганлигини билдиришмоқда.

Тумандаги “Руслан Нодирбек даласи” фермер хўжалиги раиси, 1995 йилда туғилган Р.Я. ҳам 680 туп тутни ноқонуний кесган. Ушбу дарахтларнинг 416 тупи касалланмаганлиги аниқланди. Фермер етказган зарар миқдори 149 миллион 856 минг 600 сўмни ташкил қилган.

Ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда жиноят ишлари қўзғатилди.         

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар