Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч

Ёлғончи подачи?

09 май 2020, Суббота
105
0

 2018 йили Жиззах вилояти, Зарбдор тумани, Навоий маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1988 йилда туғилган Э. У. 20 бош қорамолини боқиш учун Зомин тумани, Пшоғор қишлоғи, Сойичи маҳалласида истиқомат қилувчи, 1983 йили туғилган Ў.К. билан оғзаки келишди. Яна ҳам аниқроғи, Э.У ҳар бир қорамоли учун ойига 70 минг сўмдан тўлаши, Ў.К. эса омонатга хиёнат қилмасдан молларни боқиши керак эди.

Аммо подачи унга ишониб топширилган 10 миллион 300 минг сўмлик 2 та қорамолни сотиб юбориб, пулни ўзлаштириб юборди. Моллари ҳам, пуллари ҳам қайтмаслиги аён бўлгач, жабрланувчи ички ишлар органларига мурожаат қилди. Суриштирув давомида айбланувчи худди шу тарзда Алишер Навоий номидаги маҳаллада яшовчи, 1987 йилда туғилган И.Б.нинг қиймати 18 миллион сўмлик 3 бош, Мустақиллик маҳалласида яшовчи, 1975 йилда туғилган Ш.Х.нинг 12 миллион сўмлик 2 бош қорамолларини ҳам сотиб, ўзлаштирганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.     

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар