Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч

Ўз бошига ўзи етди

09 май 2020, Суббота
205
0

 Жорий йилнинг 6 май куни соат 15:30 лар атрофида Дўстлик тумани ҳудудидан ўтган Дўстлик-Гагарин йўлининг 62 километрида Олтин водий маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1990 йил туғилган Х.И. яқин танишлари билан спиртли ичимлик истеъмол қилдию ўзини бошқара олмай қолди. Аниқроғи, у шу атрофдаги каналдан ялонғоч кечиб ўтиб автомобил йўл четида мол боқаётган 1966 йил Самарқанд вилояти, Пайариқ туманида туғилган маҳалладоши Х.Б. ни ҳеч бер сабабсиз калтаклайди.

Шундан сўнг Х.И. Саноатчилар маҳалласида истиқомат қилувчи 1969 йил Сирдарё вилояти, Гулистон туманида туғилган, чўпонлик касби билан шуғулланувчи Р.И.дан тамаки чекиши учун гугурт сўрайди. Чўпоннинг гугуртим йўқ деган жавоб унинг жазавасини янада оширади ва уни ҳам калтаклай бошлайди. Шунда чўпон ўзини ҳимоя қилиш мақсадида шахсий эҳтиёжи учун ёнида олиб юрадиган ошхона пичоғини олиб Х.И.нинг қоринга санчади. Жароҳатланган эркак туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинади, бироқ кўрсатилган муолажага қармасадан ҳаётдан кўз юмган. Тиббий хулосага кўра марҳумнинг ўлимига кўкрак ва қорин бўшлиғига санчилиб кесиб кирувчи, жигар, ўнг ва чап ўпка, ҳамда аортани кўкрак қисмини шикастловчи жароҳат, ички ва ташқи қон кетиши, организмни ўткир қамқонлиги сабаб бўлган.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, марҳум муқаддам Ўзбекситон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан судланган. Хуллас, ароқ навбатдаги қурбонини нариги дунёга жўнатди, бошқа бир инсон эса  узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазосини олиши тайин.

 

Жиззах вилоят ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар