Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Жиззахдаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ўтказилди

Жиззахдаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ўтказилди

09 май 2020, Суббота
73
0

Биз азал-азалдан тинчликсевар халқмиз. Айнан шу ғоя тарғибига бағишланган буюк миллий маънавий меросимиз бор. Уларнинг барида тинчликнинг қадрига етиш тарғиб этилади, уруш эса батамом қораланади.

 

 

 

9 майни Хотира ва Қадрлаш куни тарзида умумхалқ байрами сифатида нишонлаб келаётганимиз замирида ҳам айнан ана шу эзгу мақсад ётибди.  Ҳамон орамизда қанчадан-қанча уруш қатнашчилари, фронт ортида меҳнат-машаққат чекканлар бор. Ўтганларни хотирлаш, сафимизда юрганларнинг эса қадрига етиш керак.

 

Хотира ва Қадрлаш куни чинакам миллий – умумхалқ байрамига айланди. Бу байрамда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирланади, ўтганлар руҳи ёдга олинади, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотираси олдида ҳурмат бажо келтирилади.

 

Бугун бўлиб ўтган Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган асосий тадбирда жамоатчилик вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйишди.

 

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар