Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Байрам ютуқлар билан қаршиланди

Байрам ютуқлар билан қаршиланди

26 октябрь 2018, Пятница
1 828
0

25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейида тантанали тадбир ўтказилди. Лицей ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида уюштирилган тадбир аввалида мамлакатимиз ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, илғор инновацион технологияларни ҳаётга татбиқ этиш, малакали мутахассислар тайёрлаш борасидаги ўзгаришлар, лицей жамоаси томонидан эришилаётган ютуқлар тилга олинди.

Чунончи, жорий йилнинг 20-23 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Тула шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ушбу лицей ўқувчиси Асадбек Бўрибоев бронза медали соҳиби бўлди. Тошкент шаҳрида уюштирилган “Бахтиёрлар диёри” кўрик-танловининг республика босқичида эса академик лицей жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Энг сўнгги янгилик - 19-22 октябрь кунлари Қорақалпоғистонда қўл жанги бўйича ўтказилган республика чемпионатида 6 та медалнинг қўлга киритилиши бўлди.

Тадбир давомида барча устозлар ҳамда бўлғуси ички ишлар ходимлари байрам билан қутланиб, фаол ўқитувчи ва ўқувчилар вилоят ички ишлар бошқармасининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шундан сўнг ўқувчилар иштирокида ички ишлар ходимларининг шарафли ва машаққатли хизматларини акс эттирувчи бадиий чиқишлар намойиш этилди. Жонли ижродаги қўшиқлар, лицей ўқувчилари томонидан битилган шеърлар ҳамда спортчилар жамоасининг чиқишлари йиғилганларда илиқ таассуротлар уйғотди. Тадбирда республика Ички ишлар вазирлиги вакиллари иштирок этдилар.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар