Зафаробод тумани, Й.Қурбонов СИУ таркибидаги“Шоҳжаҳон-Арслонбек” фермер хўжалигининг 0,45 сотих пахта майдони 6 бош қаровсиз қолдирилган қорамол томонидан пайҳон этилгани аниқланди. Шу йўл билан фермер хўжалигига етказилган 4 миллион 134 минг сўмлик моддий зарар чорва молларининг эгаси, Адиробод ҚФЙ, Тошкент кўчасида яшовчи А.А.дан ундириб олинади.
Худди шундай, Дўстлик туманининг “Жиззах остонаси” сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги “Шодлик”фермер хўжалигининг 0,04 гектар пахта майдонининг 6 бош қорамол пайҳон қилгани маълум бўлди. Етказилган зарар 1 миллион 140 минг сўмни ташкил этган. Қорамоллардан уч боши мазкур фермер хўжалиги ишчисига, қолганлари шу ҳудудда яшовчи шахсга тегишли бўлган.
Шунингдек, Пахтакор тумани, Чаманзор ҚФЙда яшовчи, “Қуёшли ўлка водийси” фермер хўжалигининг ишчиси С.М. 9 бош чорва молларини қаровсиз қолдириб, ўзи ишлайдиган фермер хўжалигининг 2,80 гектар пахта майдонининг паҳон қилинишига сабабчи бўлган. Нодирабегим СИУ таркибидаги ушбу фермер хўжалигига 4 миллион 280 минг сўм зарар етказилди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.