Зафаробод туманида вилоят ички ишлар бошкармаси бошлиғи, генерал-майор Гайрат Кодиров аҳоли билан мулоқот ўтказди. Мазкур мулоқотда туман ҳокимлиги, ҳудуддаги ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.
Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ғайрат Қодировга йиғилганлар бир қатор ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан мурожаат этишди. Ичимлик суви, электр, суюлтирилган газ ва кўмир таъминотини яхшилаш, электр тармоқлари ва трансформаторларини янгилаш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ер майдонлари, кредит ажратилиши каби масалалар кўтарилди.
Шунингдек, иш билан таъминлаш, нафақа олиш, даволаниш, вилоят марказига автобус қатновини йўлга қўйиш, мактабгача таълим муассасаси таъмири, йўллар қурилиши, ариқларни қазишга доир истак ва таклифлар билдирилди. Кўтарилган ҳар бир масалага масъуллар бириктирилиб, бажарилиш муддатлари қатъий белгиланди.
Тадбирдан сўнг вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодиров фуқаролар йиғини ҳудудидаги ташландиқ ҳолатга келиб қолган маданият саройида бўлди ва мазкур иншоотнитиклаш юзасидан тавсиялар билдирди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.