Жиззах вилояти Ю.Ражабий номидаги мусиқали драма театрида тантанали байрам тадбир бўлиб ўтди. Хотин-қизлар байрамига бағишланган мазкур тадбирга вилоят ички ишлар тизимида меҳнат қилган ва ҳозирда нафақадаги хотин-қизлар, академик лицейда таҳсил олаётган ўқувчилар, жамоат вакиллари таклиф этилди.
Тантанали йигилишни Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Ғ.Қодиров очди. У хотин-кизларини байрам билан қутлар экан, бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларнинг конуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларга муносиб шарт-шароитлар яратиш, қобилиятини рўёбга чиқариш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаёттан кенг кўламли ишлар юксак самаралар бераётганини таъкидлади. Уларнинг иқтисодий-сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, қобилият ва истеъдодларини рўёбга чиқариш учун имкониятлар янада кенгайтирилаётганлиги тилга олинди.
Тадбирда ички ишлар соҳасида меҳнат қилаётган хотин-қизларга байрам совғаси топширилди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.