Тадбиркор Дилафрўз Жалилова Арнасой туманида иш фаолиятини бошлаганига кўп бўлмаган бўлсада, бугун у давлатимиз томонидан тадбиркорларга яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланмоқда. Унинг маиший хизмат кўрсатиш комплексини ташкил этиш каби истаги рўёбга чиқмоқда.
Лойиҳа қиймати 1 миллиард 500 миллион сўмни ташкил этадиган бу ишда 20 нафарга яқин ёшлар иш билан таъминланади. У ерда тикув цехи, сартарошхона, кимёвий тозалаш, ҳунар ўргатиш маркази, нонвойхона, устахона каби йўналишлар ишга туширилади.
Ёруғ ва шинам хоналарда ёшлар билим сирларини ўрганишади. Бир сўз билан айтганда туман марказида замонавий бино қад ростлайди.