Бугун Зафаробод тумани аҳолиси вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Ғайрат Қодиров билан учрашди. Учрашувда фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган ижтимоий, иқтисодий муамммоларни ҳал этиш, турмуш шароитини яхшалишга қаратилган муаммолари билан мурожаат қилишди.
Сайёр қабулда иштирок этган вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Ғайрат Қодиров, Зафаробод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоевлар мурожаатларни таҳлил қилиб, фуқароларнинг муаммоларини тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига кўрсатма берди.
Қабулда муаммоларнинг асосий қисми ишсизлик, моддий-ёрдам, коммунал хизматлар ва инфратузилма билан боғлиқ мурожаатлар, электр, газ, сув, иссиқлик таъминоти, транспорт, арзон уй-жойлар қуриш, ободонлаштириш ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини шакллантириш соҳасидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Ҳудудларда маҳаллаларга бириктирилган ишчи гуруҳлар томонидан уйма-уй юриб, ишларнинг асл ҳолатини ўрганиш, муаммо ва камчиликларни, биринчи навбатда, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш чоралари кўриши учун кўрсатма берди. Секторларда кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, низоли оилаларни яраштириш каби масалаларда ҳам тегишли чоралар кўрилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.