Пахтакор туманида истиқомат қилувчи Достон Воҳидов (исми-фамилияси ўзгартирилган) 2015 йилдан буён Жиззах ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатида фаолият кўрсатиб келади. Фаолияти давомидакўплаб шогирдлар етиштириб келган.
Достон Воҳидов мактаб интернатга ўқувчиларни қабул қилишнинг қинғир йўлини танлайди. У бу тўғрисида мактабнинг спорт ишлари бўйича директор ўринбосари Зокир Қудратовга айтади. Бу таклиф икки томонга ҳам мойдек ёқиб тушади. Ўқиш истагида юрган Ботир Маманов ҳамда Сухроб Нахалбоевларнинг ҳар биридан мактаб интернатига ўқишга қабул қилиш эвазига 3.000.000 сўм пул талаб қилади. Уларнинг ёнида ёнидан бунча маблағ йўқлиги, 100 АҚШ долларидан бери олишларини билдиришади.
Зокир Қудратовга бу таклиф ҳам маъқул тушади. Кейинчалик қолган маблағни келтириш шартини қўяди. Ўша кун яқинлашгач Зокир Қудратов шериги Достон Воҳидов ўрталарида келишмовчилик келиб чиқади. Достон Воҳидов вилоят ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги жиноят қидирув бошқармасига мурожаат қилади.
Жиноят қидирув бошқармасининг тезкор тадбирига кўра Зокир Қудратов ўз хизмат хонасида 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора сифатида олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан қўлга олишади. Воқеа жойи кўздан кечирилганда Зокир Қудратовнинг хизмат хонасидаги темир сейф ичидан 400 АҚШ доллари ва йирик миқдордаги пуллар борлиги аниқланади.
Мазкур холат юзасидан тергов, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жиззах ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.