2018 йилнинг 05 август куни “Интернет” тармоғининг t.me/Vachach номли сайтига Зафаробод тумани ИИБ ҲПБ катта инспектори катта лейтенант Маҳкамов Баҳриддин Очилбоевичнинг 2018 йил 04 май куни соат 01.35ларда йўл транспорт ҳодисасига учраган вақтида “Нексия-2”русумли 25 G 425 DА давлат белгили автомашина ҳайдовчиси Зафаробод тумани “Ёрқин” ШФЙда яшовчи 1996 йилда туғилган Узоқов Бунёднинг қариндошлари ЙТҲ вақтида ходим шок ҳолатида бўлганлигидан фойдаланиб, унга нисбатан кўпчилик бўлиб руҳий тазйиқ ўтказиб, ўзларининг телефон аппаратига ёзиб олинган видеороликни интернет тармоғига тарқатишган.
Мазкур ҳолат ўрганилганда 2018 йил 04 май куни соат 01.35ларда Зафаробод тумани “Ёрқин” ШФЙда яшовчи 1996 йилда Фориш туманида туғилган Узоқов Бунёднинг бошқарувидаги “Нексия-2”русумли 25 G 425 DА давлат белгили енгил автомашинасини Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган 4R32-сонли “Зафаробод-Чимқўрғон” йўлининг 79-км.да бошқариб кетаётиб, бошқарувни эплай олмаганлиги оқибатида, шу йўлдан бир хил йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Зафаробод тумани ИИБ ҲПБ катта инспектори катта лейтенант Маҳкамов Баҳриддин Очилбоевичнинг бошқарувидаги “Матиз” русумли 25 Н 084 ЕА давлат белгили автомашинасининг орқа чап қисмидан уриб юбориб йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
Мазкур йўл транспорт ҳодисаси содир этилган вақтда, катта лейтенант Б.Маҳкамов хизматдан сўнг, хизмат кийимида, ҳушёр ҳолатда бўлганлиги (асос вилоят наркология диспансерининг маълумотномаси), автомашинани бошқариш учун ёнида тегишли ҳужжатлари мавжудлиги аниқланган.
Жиззах вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, бошқарма бошлиғи томонидан 2018 йилнинг 26 май куни тасдиқланган хизмат текшируви якуни билан ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар Пахтакор тумани прокуратурасига юборилган.
Маъмурий ишлар бўйича Пахтакор тумани судининг 2018 йил 11 июль кунги қарорига асосан “Нексия-2”русумли 25 G 425 DА давлат белгили енгил автомашина ҳайдовчиси Б.Узоқов Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 133-моддасида белгиланган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилиб, у томонидан катта лейтенант Б.Маҳкамовга тегишли “Матиз” русумли 25 Н 084 ЕА давлат рақам белгили автомашинага етказилган 9.384.583 сўм зарар ҳамда “Матиз” русумли 25 Н 084 ЕА давлат рақам белгили автомашинани жарима майдончасида сақлаш натижасида Б.Маҳкамовга етказилган 496.000 сўм зарар ҳуқуқбузар томонидан тўлиқ қопланиши кўрсатилган.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.