Туман ҳудудидан ўтувчи “Жиззах-Фориш-Қизилча” йўлининг 4Р-36 йўлининг 24 километрида Зафаробод тумани, “Чимқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Р.Л. бошқарувидаги “Нексия” русумли автоулови билан йўл транспорт ҳодисасини содир этди.
Фориш йўналиши бўйлаб бошқариб бораётган автоулов билан “Оқтом” маҳалла фуқаролар йиғини “Меҳнатобод” қишлоғида яшовчи В.Т.ни уриб юбориш оқибатида қаттиқ тан жароҳати олиш билан туман шифохонасининг жонлантириш бўлимида ҳаётдан кўз юмган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.