Президентимизнинг 2019 йил 26 февралдаги “Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ички ишлар органлари ходимлари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга киришлари учун тавсиянома ва тақдимномалар берилиши ифодаланган. Ана шу ҳуқуқий ҳужжат ижроси бўйича Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида йиғилиш уюштирилди.Тадбирда 40 нафар ички ишлар органлари ходимларининг ўғил-қизларигаимтиёзли тавсияномалар топширилди. Тавсиянома олганларнинг 31 нафари давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига ҳужжат топширмоқчи бўлганлардир. Улар орасида ота-онаси хизмат даврида ҳалок бўлган ходимларнинг фарзандлари ҳам бор. 9 нафар битирувчи эса Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишда имтиёз берувчи тавсиянома ва тақдимномалар соҳиби бўлишди.
Ушбу тавсияномалар давлат гранти асосида олий таълим муассасаларига умумий белгиланган қабул квоталаридан ташқари кириш учун 3 фоизли, ҳарбий таълим муассасаларига умумий квота доирасида 5 фоизли имтиёзли квоталарни назарда тутади. Тавсиянома ва тақдимномалар фаол ходимларнинг фарзандларига ажратилган.
Фарҳод ТОШТЕМИРОВ,
Жиззах вилояти ИИБ кадрлар бошқармаси ходими, капитан.