“Тошкент — Термиз” М-39 йўлининг Пахтакор тумани ҳудудидаги 965-километрида автоҳалокат содир бўлди. Қашақадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Ж. Маҳлиев ҚФЙда истиқомат қилувчи К.З. бошқарувидаги “Нексия” русумли машина Пахтакор тумани, “Буюк ипак йўли” ҚФЙда яшовчи Г.Т. бошқараётган “Газ 52” русумли юк машинасининг орқасига урилган.
Оқибатда “Нексия” машинасида бўлган йўловчилар жароҳатланиб, Пахтакор тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч бўлимига ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ўтказилмоқда.