“Тошкент — Термиз” М-39 йўлининг Шароф Рашидов тумани ҳудудидаги 970- километрида ушбу туманнинг “Зиёкор” маҳалласида яшовчи О.Д. бошқарувидаги “Нексия” русумли машинани йўл чеккасида турган “Камаз 53212” русумли юк автомашинага бориб урилди.
Юк машинаси Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри, “Қўшчинор” маҳалласида яшовчи фуқарога тегишли бўлган. “Нексия” ҳайдовчиси В.С. айни вақтда республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирувни Шароф Рашидов тумани ИИБ тергов бўлими олиб бормоқда.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.