Жорий йилнинг 11 сентабрь куни Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мавофиқлаштириш бошқармасига Учариқ маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, хусусий табдиркор Ш.У. Халқобод маҳалласи ҳудудуда жойлашган савдо дўконидан 2 млн. сўм пулни номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилади.
Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мавофиқлаштириш бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профлактикаси бўлими олиб борган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Шароф Рашидов тумани, Қулама қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи М.А. содир этганлиги аниқланади.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169- моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.