Шароф Рашидов тумани ички ишлар бўлимининг ўтказган тезкор тадбири натижасида “Жиззахлик” маҳалласида истиқомат қилувчи А.А. нинг яшаш хонадони ертўласидан яширин тарзда мойжувоз ўрнатилганлиги маълум бўлди. Яроқсиз ёғ маҳсулотини ишлаб чиқаришни кўзлаган сохта тадбиркор кўзлаган мақсадига эришолмади.
Туман профлактика инспектори ҳамда холислар иштирокида ертўла кўздан кечирилиб, 100 литр сифатсиз ёғ, 500 кг чигит, 600 кг кунжара маҳсулоти хужжатлаштириб олинган.
Ҳозирда суриштирув ишларини туман ички ишлар бўлими олиб бормоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.