Дўстлик туманида ўтказилган “Қорадори – 2019” тадбири давомида туман ҳудудидаги “Манас-14” йўл патрул хизмати масканида Жиззах шаҳар, “Маданият” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро М.А.нинг “Нексия” русумли машинасида қонунда тақиқланган психотроп дори-воситалари борлиги аниқланди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари автоуловни текшириши натижасида машинадан жами 160 дона “Трамадол-Ланнахер” таблеткалар чиқди.
Мазкур воқеа юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари олиб борган суриштирув ишлари давомида М.А. психотроп дори-воситаларини 950 минг сўм пул эвазига маҳалладоши И.М. буюртмасига асосан Тошкент шаҳридан олиб келаётганини билдиради.
Вилоят ИИБ тергов бошқармаси томонидан И.А нинг яшаш уйида тинтув ҳаракатлари ўтказилганда 5 дона “Трамадол-Ланнахер” таблеткаларини сақлаб келаётганлиги маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.