Зомин тумани, “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1997 йилда туғилган фуқаро Ш.Б. “Нексия” русумли автоуловни Жиззах йўналишида бошқариб кетаётиб, “Жиззах-Қўқон” йўналишида дарахт тагида оқ латтага ўралган, бир кунлик бўлган қиз бола жинсли чақалоққа кўзи тушган. Чақалоқни Жиззах перенатал маркази ходимларига топширган.
Текширилганда, чақалоқ 7 ойлик, вазни 970 грам, бўйи 36 см. инфекция хавфи ўрта оғир даражада, ўта кам вазнли чала туғилган бўлган. У шифокорларнинг муолажаларига қармасдан вафот этган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 117-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатиган. Тергов ҳаракатларини Шароф Рашидов туман ички ишлар бўлими олиб бормоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.