Куни кеча Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига “Тинчлик” маҳалласида истиқомат қилувчи 1976 йилда туғилган аёл Х.Қ. уйига ўғри тушгани важи билан мурожаат қилган.
Маълум бўлишича, воқеа содир этилгунга қадар жабрланувчи Тошкент шаҳридаги яқин қариндошиникида меҳмонда бўлган. Бундан фойдаланган номаълум шахс яшаш уйига том қисми орқали кириб, 1 дона 600 минг сўмлик аёллар тилла занжири, 1 дона 500 минг сўмлик аёллар узуги ва 400 минг сўм пулларини ўғирлаб кетган.
Ҳолат юзасидан шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.