Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига Ғаллаорол тумани, “Аламли” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1972 йилда туғилган фуқаро Б.С. номаълум шахс яшаш хонадонига ўғирлик содир этилганлиги хусусида мурожжат қилган.
Музкур ўғирлик Жиззах шаҳри, Ёшлик маҳалласида истиқомат қилувчи 1992 йилда туғилган фуқаро Ў.Ш. томонидан содир этилгани аниқланди. Айбланувчи жабрланувчининг уйидан 30 милиион сўмлик уй жиҳозлари, 3 дона “МДФ” эшиклари, 1 дона “HITACHE” номли музлатгич, 1 дона “AVALON” номли совутгич, 1 дона “ROYL” номли сув иситиш печи, 1 дона гилам, 2 дона дераза пардаларини ўғирлаб кетган.
Ҳолат юзасидан шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.