Куни кеча Зарбдор тумани “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 1965 йилда туғилган, тайинли иши йўқ С.Ф. нинг яшаш хонадони олинган тезкор хабарга асосан текширилганда гиёҳванд модда борлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, айбланувчи С.Ф. сақлаб келаётган “Мариҳуана” гиёҳванд моддаси яшаш уйига кириш эшигининг ўнг томонида жойлашган жавон ичида оқ полиэтилен пакетига ўралган, оғирлиги 13,96 граммни ташкил этади.
Ҳолат юзасидан туман ИИБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.