Куни кеча Шароф Рашидов тумани, “Қаҳрамон” маҳалласида содир этилган ўғирлик тўғрисида хабар бергандик. Вилоят ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлар давомидан ўғирликда гумон қилинаётган шахс қўлга олинди.
Мазкур жиноят жорий йилнинг 19 ноябрь куни Шароф Рашидов тумани, “Қаҳрамон” маҳалласида истиқомат қилувчи 1982 йилда туғилган фуқаро Б.Э.нинг уйидан 3 минг 100 АҚШ доллар ва 8 миллион 350 минг сўм пулларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлиги оқибатида содир этилган эди.
Суриштирувдан аниқландики, жиноят “Хаваслик” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1997 йилда туғилган фуқаро К.М. томонидан содир этилган. Айбланувчидан далилий ашё сифатида 3 минг 57 АҚШ доллар, 5 миллион сўм пуллар хужжатлаштириб олинган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.