Жорий йилнинг 28 ноябрида Жиззах шаҳрида ўтказилган “Тозалаш” тадбирида Заргарлик маҳалласида истиқомат қилувчи, Жиззах давлат педагогика институти қошидаги академик лицейи ўқувчиси 2002 йилда туғилган С.А. ва шу маҳаллада истиқомат қилувчи Жиззах шаҳри, ХТБга қарашли 19-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси М.О. 20 қутида 1 минг 200 дона “Трения” номли пиротехника воситасини сақлаб келаётгани аниқланди.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ахборот хизмати.