Жорий йилнинг 4 декабрь куни Мирзачўл тумани, Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Т.Т йўл-улов ҳодисаси натижасида вафот этди.
Маълум бўлишича, фуқаро Т.Т 1972 йилда туғилган. Туман агросаноат касб-ҳунар коллежида қоровул бўлиб ишлаб келган. Мазкур воқеа 21:30 лар атрофида содир бўлган. Автоулов бошқарувчиси воқеа жоийидан яширинган.
Ҳолат юзасидан туман ИИБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми ва 117-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.