Куни кеча Жиззах шаҳри, Сангзор маҳалла фуқаролар йиғинида ўғирлик содир эътилганлиги маълум бўлди.
Бу ҳақида жабрланувчи Жиззах шаҳри, Сангзор маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1990 йилда туғилган хусусий тадбиркор М.М. шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига хабар берди.
Шикоятчининг билдиришича, шу йилнинг 4 декабридан 5 декабрига ўтар кечаси “Нексия” русумли машинасидан номаълум шахс 1 миллион 800 минг сўм пулларини ўғирлаб кетган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни М.М. нинг уйига меҳмондорчиликка келган таниши, Ғаллаорол тумани, Аламли маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1989 йилда туғилган М.Р. содир этганлиги аниқланди. Далилий ашё сифатида 1 миллион 800 минг сўм пуллар хужжатлаштириб олинди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати