“Даштобод - Зомин - Супа - Бахмал” 4Р-40 йўлининг 25 километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Зомин туманининг “Оқтепа” маҳалласида яшовчи А.О. Болалар спортини ривожлантириш жамғармасига тегишли “Кобальт” русумли автомашина бошқарувини йўқотиб қўйди. Рўй берган автоҳалокат натижасида йўловчилардан бири Н.Т. вафот этган.
Транспортни тегишли ҳужжатларсиз бошқарган А.О. эса олинган жароҳатлар сабаб туман тиббиёт бирлашмасининг травматология бўлимига ётқизилган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси, 2-қисми билан иш қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.