Куни кеча Бахмал тумани, Қутлуғобод маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1964 йилда туғилган У.Г. туман ички ишлар бўлимига 2 бош қўйини номаълум шахс ўғирлаб кетганлиги важи билан мурожаат қилди.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ўғри жабрланувчининг ўғли бўлиб чиқди.
Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати