Жорий йилнинг 13 декабрь куни вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Қалия маҳалласида 1987 йилда туғилган фуқаро Ў.Ҳ. “ЗИЛ-130” русумли автоуловда Ором бозори йўналиши бўйлаб 10.940 кг техник чигитни ноқонуний олиб кетаётганлиги аниқланди.
Ўтказилган тезкор суриштирув ишлар натижасида ушбу техник чигит маҳсулоти Шароф Рашидов тумани, Нурафшон маҳалласида истиқомат қилувчи 1991 йилда туғилган фуқаро Б.М. га тегишли эканлиги маълум бўлди. Б.М. чигитларни ўзига нотаниш бўлган “Акбар” исмли шахсдан 1.500 сўмдан жами 17 миллион 640 минг 93 сўмга сотиб олганлигини айтиб ўтган.
Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 171-моддаси 1-қисим билан жиноят иши қўзғатилган. Суриштирув давом этмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати