Шу йилнинг 15 декабр куни Бахмал тумани Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи “Ғаллаорол-Бахмал” йўлида йўл-улов ҳодисаси содир бўлди.
Мазкур ҳолат Дўстлик маҳалласида яшовчи 1992 йилда туғилган фуқаро Б.Д. нинг “Фиат темира” русумли автоуловнинг тезлигини ошириши оқибатида юз берган. Жабрланувчи туман ХТБга қарашли 7-сонли умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Н.Х. бўлган. У оғир аҳволда туман тиббиёт бирлашмасига келтирилган.
Суриштирув ишлар олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати