Ўзбекситон Республикаси Президентининг жорий йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан химоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижроси юзасидан жойларда бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Дарҳақиқат, вилоят ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан Шароф Рашидов туманида “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати” шиори остида уюштирилган тантана ҳам ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбида ватанга бўлган муҳаббатини янада ошириш, армия ва халқ якдиллиги мустаҳкамлиги борасида муҳим аҳамият касб этди.
Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, полковник Жўрабек Авазов яқинлашиб келаётган янги йил байрами билан барчани табриклаб, ички ишлар
соҳасида бўлаётган ўзгаришлар хусусида сўз юритди.
Айтиш мумкинки, ҳарбий оркестр садолари остида аскарларнинг саф кўриги, вилоят ички ишлар бошқармасининг тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди, кинология хизмати, миллий гвардия ходимларининг жанг санъати ва саҳна кўринишлари иштирок этувчи ёшларни тўлқинлантириб юборди.
Шунингдек, вилоят ички ишлар соҳавий хизматларидан фойдаланадиган автоуловлар, қуролли кучлар жанговар салоҳиятини акс эттирувчи ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар, қутқарув анжомларининг намоиши ҳар бир ташриф бюрувчига ўзгача завқ бериб, ватанпарварлик туйғуларнини жунбушга келтирди.
Тадбир юкунида иштирокчилар замонавий ҳарбий техника ва қуролларни нафақат томоша қилди, балки баъзиларининг ишлатилиш тартиби билан ҳам танишди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати