Мамлакатимизда ҳар бир байрамни кўтаринки кайфиятда кутиб олиш, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаларини ташкил этиш анъанага айланган. Унга мувофиқ, айни пайтда жойларда Янги йил байрами муносабати билан байрам ярмаркалари ташкил этилмоқда. Барча ҳудудларда бўлгаётгани сингари вилоят ички ишлар бошқармасида ҳам қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо ярмаркалари ташкил этилди.
Унда деҳқон ва фермер хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ҳар хил турдаги ширинликлар, пишириқ ва тортлар, колбаса ва пишлоқ маҳсулотлари ички ишлар ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига арзон нархларда таклиф этилди.
Ушбу байрам ярмаркасида туманлардан ҳар хил турдаги ноз-неъматлар, келтирилган бўлиб, хусусан, Дўстликдан келтирилган яхна ичимлик, Зафарободдан тарвуз, қовун, ошқовоқ, Арнасойдан балиқ, Пахтакордан гўшт маҳсулотлари, Жиззах туманидан нон ва ширинликлар ички ишлар ходимларининг байрам дастурхонини безаш учун хизмат қилади.
Янги йил байрами ярмаркаси маҳсулотлари нархининг бозорга нисбатан арзонлиги билан ички ишлар ходимларига манзур бўлди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати