Ўзбекистонда биометрик паспорт олмаган фуқароларнинг нобиометрик паспортларини алмаштириш муддати 2019 йил 31 декабрь этиб белгиланган.
Шу боис фуқаролар доимий яшаш манзилидан ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларидаги маълумотларни йиғиш пунктларига зарурий ҳужжатлар билан мурожаат этиб, эски паспортларини янги биометрик паспортларга алмаштиришди.
Жиззах шаҳри ҳудудида яшовчи 4840 нафар фуқаролар биометрик паспортлар билан хужжатлаштирилди. Бундан ташқари, 21 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар биринчи маротаба Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳнамалари билан расмийлаштирилди. 38 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар ва 17 нафар доимий яшовчи хорижий фуқароларнинг яшаш гувоҳномаларининг амал қилиш муддатди узайтирилди.
2019 йил октябр ойидан бошлаб йилнинг якунига қадар 2437 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортлар берилди.
Жиззах вилояти ИИБ миграция ва
фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси.