Бугун соат 5:30 лар атрофида Ғаллаорол тумани, Кўкгумбаз маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Термиз” йўлида ўлим билан боғлиқ йўл-улов ҳодисаси содир бўлди.
Маъум бўлишича, Жиззах шаҳар, Сайҳун маҳалласида истиқомат қилувчи 1984 йилда туғилган А.Ш. “Нексия” русумли автоуловини 80 км/с тезлик билан бошқариб кетаётиб рул бошқарувини йўқотган. Оқибатда, йўл четида тўхтаб турган Бухоро вилояти, Когон туманида истиқомат қилувчи 1991 йилда туғилган фуқаро С.У. га тегишли “Волво” русумли автомашинага урилган.
Йўл-улов ҳодисаси натижасида “Нексия” русумли автомашина салонида бўлган 1991 йилда туғилган аёл М.Ғ. воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.