Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ва ватан ҳимоячилари куни муносабати билан жойларда байрам шодиёналари давом этмоқда. Ушбу айём арафасида Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Арнасой туманида бўлиб, бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларини қутлади.
Мутафаккир шоир Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, бу дунёда эр йигитнинг энг буюк, эзгу ва муқаддас вазифаси, аввало, ўз оиласи, Ватани ва халқини муносиб ҳимоя қилишдан иборатдир. Ана шундай ғоят масъулиятли ва олижаноб вазифани шараф билан адо этиб келаётган мард ва жасур, эл-юртга садоқатли ўғлонларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз. Ушбу сўзларни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Арнасой тумани ички ишлар органлари ходимлари билан бўлган мулоқотда келтириб ўтди.
Учрашувда шунингдек, туман ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилот вакиллари ҳамда маҳалла оқсақоллари иштирок этди.
Тадбир доирасида хизмат фаолияти давомида ижобий натижаларига эришган 45 нафар ходимларга вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг қимматбаҳо совғалари топширилди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати