Шароф Рашидов тумани, Учтепа маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1990 йилда туғилган Н.Х. уйига ўғри тушгани важи билан туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилди.
Шикоятчининг билдиришича, жорий йилнинг 4 январь куни номаълум шахс уйига ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб кирган ҳамда 5 миллион сўмлик 7 дона тилла узук, 2 дона сирға, “SAMSUNG” русумли қўл телефон аппарати ўғирлаб кетилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Навоий вилояти, Томди туманида 1997 йилда туғилган шахс содир этганлиги аниқланди. Далилий ашё сифатида 1 дона тилла узук хужжатлаштириб олинди.
Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, ушбу фуқаро ўғирлик жиноятини содир этиб жазо муддатини ўтаб чиққан. Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати