Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани, Қоракул кўчасида яшовчи 1995 йилда туғилган фуқаро Ш.Д. ўзининг бошқарувида бўлган КАМАЗ русумли 30 М 488 ОА давлат белгили юк автомашинасида 17,5 тонна аммиакли слетра минерал ўғитини олиб ҳаракатланиб келаётган вақтида Жиззах вилояти, Дўстлик тумани ҳудудида жойлашган “Манас-14” мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари томонидан тўхтатиб текширилди. Текширув натижасида ушбу минерал ўғитларнинг тегишли ҳужжатлари йўқлиги аниқланиб, юк автомашинаси жарима майдонига қўйилган.
Ушбу юк автомашинаси ҳайдовчи Ш.Д. томонидан автомашинасини қўйиб юборишлари учун ЙПХ ходимларига 700.000 сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида тезкор ходимлар томонидан ушланган. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратура органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиззах ИИБ Ахборот хизмати.