2020 йил 01 февраль куни соат тахминан 03:00ларда Ш.Рашидов тумани ҳудудидан ўтган “Тошкент – Термиз” автомобиль йўлининг 994 километрида “Тошкент – Термиз” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Янгиобод кўчасида яшаган 1994 йилда туғилган С.Д “ISUZU NQR 71PL” русумли давлат белгиси 70 D 707 LA бўлган автомашинанинг ҳаракати давомида, ухлаб қолиши оқибатида бошқарувни йўқотади.
Натижада Қашқадарё вилояти, Косон тумани Арабхона МФЙда яшовчи 1993 йилда туғилган Ж.Б бошқарувидаги “КАМАЗ-5410” русумли 70 A 391 EA давлат белгили автомашинанинг орқа чап томонига келиб тўқнашиши натижасида йўл-улов ҳодисаси содир бўлган. ISUZU ҳайдовчиси С.Д оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Сизлардан шуни илтимос қиламизки, йўлда ҳаракатланаётган вақтингизда барча хавфсизлик чораларини кўринг.