Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятни мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда яна бир оғуфуруш қўлга олинди.
Маълум бўлишича, Зарбдор тумани, Шарқ Юлдузи қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1970 йилда туғилган фуқаро У.А. Жиззах шаҳар, Маданият маҳалласида 2,11 грамм марихуана гиёҳванд моддаси сотганда ушланган.
Ушбу ҳолат бўйича суриштирув давом эттирилиб, фуқаро У.А. гиёҳванд моддаларни кимдан харид қилганлиги ўрганилди. Натижада Тинчлик маҳалласида истиқомат қилувчи 1989 йилда туғилган фуқаро Э.С. 2, 65 грамм гиёҳванд моддаси билан қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273 моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати