Шу йилнинг 24 февраль куни соат 20.45 да Жиззах шаҳридаги Меҳрибонлик уйи дарвозасининг олдига туғилганига 3-4 кун бўлган ўғил бола ташлаб кетилган. Гувоҳларнинг маълум қилишича, чақалоқ оқ рангли “Матиз”да келган фуқаро томонидан қолдирилган.
Айни вақтда бола соғ-саломат ва Жиззах вилоят перинатал марказида шифокорлар қаровида. Ҳолат юзасидан суриштирувни Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси олиб бормоқда.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати