Зарбдор тумани ички ишлар органлари ходимлари томонидан жорий йилнинг 29 февралида минерал ўғитни ноқонуний ташиш билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолатига чек қўйилди.
Жиззах – Даштобод йўналишида ҳаракатланиб келаётган Жиззах шаҳар, Жиззахлик маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1981 йилда туғилган А.А. нинг бошқарувида бўлган “LABO” русумли автоулов тўхтатилиб текширилганда 10 дона полиэтилен қопларда, жами 500 кг аммиакли селитра минарал ўғитини ноқонуний ташиб кетаётгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.