Вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Дўстлик туманидаги “Манас-14” ЙПХ масканида “Жиззах-Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Шароф Рашидов тумани, Сарайлик маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1983 йилда туғилган фуқаро А.Ё. бошқарувида бўлган “HYUNDAI” русумли юк автоулови тўхтатилганда ветеринария маълумоти ва текширув экспертиза хулосаси бўлмаган гўшт маҳсулотлари олиб кетилаётгани аниқланди.
Ушбу маҳcулотлар Шароф Рашидов тумани, Сарайлик маҳалласида истиқомат қилувчи 1973 йилда туғилган Я.Б.га тегишли бўлган. 75 кг қўй гўшти ва 456 кг эчки гўшти ҳужжатлаштириб олинди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати