Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари томонидан Жиззах шаҳри ХТБ га қарашли 3- сонли ўрта умумтаълим мактабида ўтказилган текширув давомида ўқув муассасасининг мансабдор шахслари 8 нафар ходимга 43 миллион 410 минг 396 сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ортиқча ва асоссиз ҳисоблаб юборишгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.