“Тошкент - Термиз” М-39 йўлининг 976 километрида Самарқанд вилояти, Иштихон туманида яшовчи Б.Р. “Дамас” русумли машинасида Шароф Рашидов тумани, Ёйилма маҳалласида яшовчи 80 ёшли пенсионер Э.М.ни уриб юборган. Натижада йўл кесиб ўтаётган пиёда воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266- моддаси 2-қисми билан иш қўзғатилган.