Жорий йилнинг 10 апрелида Зарбдор тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан Ойбек маҳалла фуқаролар йиғинида эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш ҳолати аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида фуқаролар тўпланишига сабаб бўладиган тадбирларни уюштириш вақтинча тақиқланганлигига қарамасдан Самарқанд маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1986 йил туғилган Ж.А. 2 нафар мижозларга компьютер хизматлари кўрсатаётгани маълум бўлди.
Тадбиркор қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати