Дўстлик туманида ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари томонидан туман электор таъминот корхонасида ўтказилган текширувда МИБ давлат назоратчилари томонидан аҳолидан электр энергияси тўлови учун йиғилган пулларни ўзлаштириб юбор шахслар аниқланди.
Маълум бўлишича, етказилган зарар жами 393.339.125 сўм бўлиб, бу пулларни туман электр таъминоти корхонаси “Энергосотиш” бўлими ҳисобчиси, Наврўз шаҳар фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Л.В. ва унга шерик бўлган кимсалар шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юборган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати